• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 июня 10:20

Хоразмда Кореяга ишга жўнатаман деб, одамлардан $175 минг ўзлаштирган шахслар ушланди

Улар фуқароларни Кореяга жўнатишга ёки Кореяга кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларини ижобий ҳал қилиб беришлари эвазига пулларни олишган.

198
0
Иллюстрация / Божхона қўмитаси

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Д.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаролар Б.Й. ва Ш.Ў.ни миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга юборишини айтиб, 15 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Улар ушбу пуллар ҳисобидан 1 500 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Текширувда Д.М. ва бошқалар яна 17 нафар фуқарони Кореяга кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларини ижобий ҳал қилиб беришлари эвазига 159 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Яна бир ҳолат, фуқаро Х.Х. фуқаро К.А.ни Кореяга кетиш учун ўтказиладиган имтиҳонларини ижобий ҳал қилиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, 10 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

198
0

Комментарии