• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 июня 16:55

1 июлдан давлат хизматига ёшларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади

1 июлдан бошлаб давлат хизматига ёшларни қабул қилишда ягона ёндашувни таъминлашга қаратилган янги тартиб кучга киради. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

224
0
uznews.uz

Янги қоидаларга кўра, суҳбат босқичида номзодларга бериладиган саволлар давлат органининг расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилишидан камида бир ой олдин эълон қилиниши шарт.

Шунингдек, бир ой олдин эълон қилинмаган саволларни суҳбат жараёнида номзодларга бериш тақиқланади.

Янги тартиб доирасида айрим лавозимлар рўйхати тасдиқланади. Ушбу лавозимларга қабул қилишда ички танлов ўтказилмайди ҳамда номзодлардан умумий ёки махсус меҳнат стажи талаб қилинмайди.

Бундан ташқари, айрим лавозимлар учун номзодлардан кўпи билан икки йиллик умумий ёки мутахассислик бўйича иш стажи талаб қилиниши мумкин бўлган лавозимлар рўйхати ҳам тасдиқланади.

Мазкур ўзгаришлар ёшларнинг давлат хизматига кириш имкониятларини кенгайтириш ва танлов жараёнларининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлашга қаратилган.

224
0

Комментарии