• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июня 15:07

Тошкентда ҳокимликларнинг 29 нафар ходими коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларда аниқланди

Тижорат ташкилотларида иштирок этган 167 нафар ҳокимлик ходими аниқланиб, бу ҳолат айрим ходимларни ишдан бўшатиш ва қатор компаниялар фаолиятини тугатишга олиб келди.

559
0
uznews.uz

Тошкент шаҳрида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига алоқадор бўлган 29 нафар ҳокимлик ходими аниқланди, уларнинг айримларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича 1353 та баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашининг коррупцияга қарши кураш масалаларига оид қарорида маълум қилинган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Миробод, Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимларининг ёрдамчилари, шунингдек Яккасарой тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Суҳбатлар давомида улар коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, хизмат одоби қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ўрганилганда, 167 нафар ходимнинг тижорат ташкилотларида иштирок этаётгани маълум бўлди.

Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида:

— 6 нафар ходимнинг 20 та тадбиркорлик субъектидаги муассислик фаолияти тугатилди;— 13 нафар ходим билан меҳнат шартномалари бекор қилинди;

— 7 нафар ходим билан боғлиқ бўлган 7 та тижорат ташкилоти тугатиш жараёнига ўтказилди;

— 2 нафар ходим билан боғлиқ бўлган 2 та тижорат ва нотижорат ташкилоти давлат реестридан чиқарилди;

— 4 нафар ходимнинг тижорат ташкилотларидаги раҳбарлик фаолияти тугатилди.

Шунингдек, қонунчилик талабларини бузган 49 нафар ҳокимлик ходими билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди. 55 нафар ходимга оид масалалар этика комиссияларида кўриб чиқилиб, уларга огоҳлантириш тариқасида маънавий таъсир чораси қўлланилди.

Давлат бошқарувида очиқлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг январь–апрель ойларида E-qaror ягона электрон тизими орқали қабул қилинган қарор ва фармойишлар таҳлил қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра, 2026 йил январь ойида қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг 50,4 фоизи тизимга яширин режимда жойлаштирилгани аниқланган.

Бундан ташқари, комплаенс ва ички коррупцияга қарши назорат хизмати Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан тайёрланган 350 та қарор ва фармойиш лойиҳасини кўриб чиққан. Натижада 7 та лойиҳа рад этилган, 153 та лойиҳа эса маъқулланган.

Ўтказилган текширувлар натижасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг захира жамғармаси маблағларидан 2 миллиард сўм тежаб қолиниши таъминланган.

559
0

Комментарии