Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уринишга чек қўйилди.
Хусусан, фуқаро А.А. фуқаро Р.З.га 100 долларлик купюралардан иборат 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни ҳақиқий 6,5 минг доллар эвазига сотган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркалари ёки қимматли қоғозлар тайёрлаш, ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии