• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июня 14:49

Ўзбекистон – Португалия учраши куни метро бир соатга узоқроқ ишлайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Португалияга қарши ўйини куни метро ҳаракат вақти бир соатга узайтирилади.

277
0
uznews.uz

23 июнь куни соат 22:00 да футбол бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ушбу кунда пойтахтнинг турли ҳудудларида мухлислар оқимининг сезиларли даражада ортиши кутилмоқда. Йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш ва жамоат транспортининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида «Тошкент метрополитени» ДУК метро поездлари ҳаракати вақтини бир соатга узайтиришга қарор қилди.

Маълум қилинишича, 23 июнь куни метро йўловчиларга соат 01:00 гача хизмат кўрсатади.

«Қўшимча иш режими учрашувдан сўнг мухлисларнинг манзилларига хавфсиз, қулай ва тез етиб боришини таъминлашга қаратилган», — дейилади хабарда.

277
0

Комментарии