• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июня 14:37

Ўзбекистонда 464 та автозаправка фаолияти вақтинча тўхтатилди

Мамлакат бўйлаб автозаправка ва газ тўлдириш объектларида ўтказилган текширувлар давомида ёнғин, саноат ва техник хавфсизлик соҳаларида ўн минглаб қоидабузарликлар аниқланди.

84
0
uznews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 22 июндан кучга кирган қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 464 та автозаправка шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Ҳужжатга кўра, автозаправка ва газ тўлдириш объектларида авариялар ҳамда фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар масъулиятини ошириш мақсадида инвентаризация ўтказилган.

Текширувлар давомида автозаправка шохобчалари, суюлтирилган ва сиқилган газ ҳамда нефть маҳсулотлари савдо нуқталари, шунингдек маиший газ баллонларини тўлдириш станциялари ва пунктларини ўз ичига олган 6 196 та объект кўздан кечирилди.

Инвентаризация якунларига кўра, жами 46 737 та қоидабузарлик ва камчилик аниқланган. Жумладан:

— қурилиш соҳасида 2 218 та;

— ёнғин хавфсизлиги бўйича 7 949 та;

— саноат ва техник хавфсизлик соҳасида 25 341 та;

— техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича 3 354 та;

— технологик жараёнларни таъминлаш билан боғлиқ 7 875 та қоидабузарлик.

Текширувлар жараёнида 7 166 та қоидабузарлик жойида бартараф этилган. Шу билан бирга, 464 та автозаправка шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январгача барча турдаги автозаправка ва газ тўлдириш объектларида, шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун ёқилғидан фойдаланувчи корхоналарда эксплуатация муддати тугаган ёки ишлаб чиқарилган санасини аниқлаш имкони бўлмаган ортиқча босим остида ишловчи ускуналардан фойдаланиш чекланади.

Шунингдек, 2026 йил сентябрига қадар инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёки жамоат, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда шаҳарсозлик меъёрлари талабларига жавоб бермайдиган автозаправка ва газ тўлдириш объектлари реестри шакллантирилади. Бундай объектларни хавфсиз ҳудудларга босқичма-босқич кўчириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

84
0

Комментарии