• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июня 09:54

Тошкентда йўловчи автобус йўлни қизил чироқда кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди

«Тошшахартрансхизмат» АЖ ушбу ҳолатга изоҳ берди.

231
0
uznews.uz

ЙТҲ 21 июнь куни соат 21:00 атрофида содир бўлган. 38-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус Шота Руставели кўчаси орқали Янги вокзал томон ҳаракатланаётган вақтда А.А. (2000 йилда туғилган) пиёдани уриб юборган.

Маълум қилинишича, фуқаро йўлни тақиқловчи светофор сигналида кесиб ўтган.

«Тошшахартрансхизмат» АЖ маълумотига кўра, автобус ҳайдовчиси З.Д. катта тажрибага эга бўлиб, умумий меҳнат стажи 18 йилни, шундан 12 йили автобус паркида ишлаган.

Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи тез ёрдам чақирган. Жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилган.

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан дастлабки текширув олиб борилмоқда.

231
0

Комментарии