• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 июня 17:40

Бош прокуратура ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларни 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағга алдаган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништириб, фуқароларнинг ишончига кирган ва турли важлар билан уларнинг пул маблағлари, автомобиллари ҳамда бошқа мол-мулкларини ўзлаштириб келган.

430
0
Бош прокуратура

Бош прокуратуранинг Ўз хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида А.А. исмли фуқаро қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, у ўзини прокуратура ходими деб таништириб, бир неча фуқарони фирибгарлик йўли билан алдаган.

Аниқланишича, у икки нафар фуқарога арзон нархда буғдой сотиб олиб, уни қайта ишлаш орқали катта даромад олиш мумкинлигини айтган ва бунинг учун 1,7 миллиард сўм олган.

Яна бир ҳолатда эса Тошкент шаҳар ҳокимининг Яккасарой туманидаги 50 сотих ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорини тиклаб беришни ваъда қилиб, бир фуқародан 95 минг доллар олган.

Шунингдек, у Facebook орқали И.Н. исмли фуқаро билан танишиб, ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништирган. Кейин И.Н.га тегишли 2014 йилда ишлаб чиқарилган, 8,5 минг долларлик Cobalt автомобилини янги Gentra автомобилига алмаштириб беришни ваъда қилган. Автомобилни қўлга киритгач, уни бошқа шахсга сотиб юборган ва тушган маблағни шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.

Бундан ташқари, А.А. А.К. исмли фуқаро билан яқин муносабат ўрнатиб, унинг Юнусобод туманидаги хонадон калитларидан нусха олган. Уй эгаси саёҳатда бўлган вақтда хонадонга ноқонуний кириб, кўп миқдордаги тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган.

18 июнь куни А.А.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (айниқса кўп миқдордаги фирибгарлик), 169-моддаси 4-қисми «а» банди (айниқса кўп миқдордаги ўғрилик) ҳамда бошқа моддалар билан айблов эълон қилинди. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур шахснинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан 1161 ишонч телефони орқали мурожаат қилишни сўраган. Мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланган.

Бош прокуратура фуқароларни давлат органлари ходими сифатида ўзини таништириб, бирор хизмат учун пул талаб қиладиган шахсларга ишонмасликка чақирди.

430
0

Комментарии