• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 июня 17:34

Ўзбекистонда болаларни ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда

Болаларни ташиш қоидаларини бузганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳасига кўра, қоидабузарларга жарима, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва маъмурий қамоқ жазолари қўлланилиши мумкин.

39
0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси болаларни ташиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Таъкидланишича, болаларни ташиш талабларига риоя этилмаслиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганлар орасида вояга етмаганлар улуши юқорилигича қолмоқда.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликда бундай қоидабузарликлар учун аниқ ва самарали жавобгарлик чоралари етарли даражада белгиланмагани сабабли уларнинг тарқалишига шароит яратмоқда. Айниқса, хавфсизлик талабларига зид равишда болаларни ташиш уларнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдиради.

Лойиҳага мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 128¹¹-модда — «Болаларни ташиш ва болалар ташувини ташкил этиш қоидаларини бузиш» моддаси киритилиши таклиф этилмоқда.

Унга кўра:

• Болаларни ташиш қоидаларини бузиш 30 БҲМ (12,36 млн сўм) миқдорида жарима ҳамда 1 йилдан 3 йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишга сабаб бўлади;

• Ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган ёки ушбу ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилган шу каби қоидабузарлик учун 50 БҲМ (20,6 млн сўм) миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланиши мумкин;

• Болалар ташувини ташкил этиш қоидаларини бузиш 30 БҲМ миқдорида жаримага сабаб бўлади;

• Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, 50 БҲМ миқдорида жарима солинади.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 3 июлгача давом этади.

39
0

Комментарии