• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 июня 22:30

Тошкентда йўловчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган такси ҳайдовчиси қамалди

Чилонзор туманида йўловчи қизга нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатлар содир этган такси ҳайдовчиси маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

572
0
uznews.uz

Суд ҳужжатларига кўра, воқеа 2026 йил 25 май куни Чилонзор туманида содир бўлган. Яндекс хизмати орқали чақирилган такси ҳайдовчиси Ш.М. манзилга етиб келганидан сўнг автомашинада ухлаб қолган йўловчининг кўкрагига тегиниб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи шаҳвоний ҳаракатларни амалга оширган.

Суд мажлисида ҳайдовчи айбини тан олмаган. Унинг таъкидлашича, йўловчи спиртли ичимлик таъсирида бўлган ва уни уйғотиш учун ҳаракат қилган, бироқ ҳеч қандай ахлоққа зид ҳаракат содир этмаган.

Жабрланувчи эса судда такси ҳайдовчиси манзилга етиб келганидан кейин унинг кўкрагидан ушлаганида уйғониб кетганини, шундан сўнг уйига кириб бориб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилганини маълум қилди.

Суд ҳайдовчининг ҳаракатлари дастлаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси бўйича баҳоланган бўлса-да, уларни “шаҳвоний шилқимлик қилиш” деб топиб, ишни МЖтКнинг 41¹-моддасига қайта квалификация қилди.

Чилонзор туман суди қарори билан Шерзод Мамиров МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, ундан махсус қабулхонада сақлаш харажатлари учун 309 минг сўм ундирилиши белгиланди

572
0

Комментарии