• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 июня 15:17

Афғонистондан Ўзбекистонга қарийб 38 кг гиёҳвандлик моддасини олиб киришга уриниш фош этилди

Ҳуқуқ-тартибот органлари Самарқандда йирик миқдордаги опий ва гашиш партиясини қабул қилиб олмоқчи бўлган шахсларни, шунингдек, Термизда гиёҳванд моддаларни сотишга уринган икки нафар Афғонистон фуқаросини қўлга олди.

316
0
Видеодкан кадр

Сурхондарё вилояти ДХХ бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Аниқланишича, Афғонистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан 25 кг 444 грамм опий ва 11 кг 86 грамм гашиш олиб кирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур гиёҳвандлик воситалари партиясининг буюртмачиларини аниқлади. Тезкор ходимлар назорати остида наркотик моддалар Самарқанд шаҳрига етказилган ва уларни қабул қилиб олиш вақтида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳамда икки нафар хорижий фуқаро қўлга олинган.

Яна бир тезкор тадбир давомида Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида икки нафар Афғонистон фуқароси 1 кг 76 грамм опийни шартли харидорга 5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.

Маълум бўлишича, улар гиёҳвандлик воситаларини чегарадан яширин олиб ўтиш учун ўз ички аъзоларидан «тирик контейнер» сифатида фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (Контрабанда) ҳамда 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, шунингдек уларни сотиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

316
0

Комментарии