• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 июня 08:37

Фарғонада содир бўлган ёнғин оқибатида уч киши ҳалок бўлди — видео

Қаровсиз нотурар бинодан 60 квадрат метр майдон ҳамда учта автомобиль ёнган. Яна икки киши шифохонага олиб кетилган.

427
0
Видеодан кадр

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 16 июнь куни соат 22:16 да "112" тизими орқали Ёзёвон тумани "Сой бўйи" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида автомобиль ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, "Сой бўйи" МФЙ ҳудудидаги қаровсиз нотурар бинодан 60 квадрат метр майдон ҳамда учта автомобиль — Labo, Hyundai ва Mercedes-Benz русумли транспорт воситалари ёнган.

Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлган. Шунингдек, уч нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ФВБ масъул ходимлари ҳамда тегишли хизматлар вакиллари иш олиб бормоқда.

427
0

Комментарии