• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июня 15:00

Ўзбекистон маҳсулотларини Европага экспорт қилиш учун Албания портидан фойдаланмоқчи

Дуррес портини логистика хаби сифатида ишлатиш имконияти Ўзбекистон ва Албания президентлари ўртасидаги музокараларда муҳокама қилинди.

61
0
wikipedia

«Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Албания Президенти Байрам Бегай расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуаси, яшил энергетика, геология, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш, туризм ҳамда бошқа муҳим соҳаларда кенг қамровли кооперация дастурини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, томонлар Албаниядаги Дуррес портидан Ўзбекистон маҳсулотларини Жанубий Европа ва Ўрта ер денгизи минтақаси бозорларига етказиш учун логистика хаби сифатида фойдаланиш имкониятини ўрганишга келишиб олди.

Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. Иқтисодий ҳамкорлик кун тартибини илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро комиссия тузиш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йилда Тошкент шаҳрида ўтказишга келишилди.

Маданий-гуманитар соҳада ўзаро Маданият кунлари, кино тадбирлари, кўргазмалар ва гастролларни ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

61
0

Комментарии