• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 июня 09:03

Россия армияси сафида Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик 3 йилга қамалди

Андижон вилояти Олтинкўл туман суди Россия Қуролли кучлари сафида Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарди.

64
0

Суд ҳужжатларига кўра, 2000 йилда туғилган О.Т. 2025 йил декабрь ойида ишлаш мақсадида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига борган. У ерда моддий манфаат эвазига Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузиб, Россия-Украина урушида Россия томонида қатнашган.

Маълум қилинишича, у Курск вилоятидаги ҳарбий полигонда жанговар тайёргарликдан ўтган, қурол ва дронлардан фойдаланиш бўйича ўқитилган. Кейинчалик Украина чегараси яқинида разведка вазифаларини бажарган. Ҳарбий ҳаракатлар вақтида чап оёғидан жароҳат олиб, даволангач, 2026 йил апрель ойида Ўзбекистонга қайтган.

Судланувчи судда айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган.

Суд унинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (ёлланма сифатида қуролли можароларда қатнашиш) билан квалификация қилди. Дастлаб қўйилган 154¹-модда бўйича айблов эса етарли далиллар мавжуд эмаслиги сабабли чиқариб ташланди.

Ҳукмга кўра, О.Т. Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У суд залининг ўзида қамоққа олинди ва жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.

64
0

Комментарии