• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 июня 20:34

Аҳоли кредитлари бир йилда қарийб чоракка ўсиб, 230 трлн сўмдан ошди

Кредитларнинг 46 фоиздан ортиғи пойтахт аҳолиси ва тадбиркорлари ҳиссасига тўғри келади.

280
0
uznews.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатига аҳоли ва бизнеснинг банклар олдидаги умумий қарздорлиги 628,9 трлн сўмга етган.

Бир йил ичида кредитлар ҳажми 63,4 трлн сўмга ёки 11,2 фоизга ошган. Умумий қарздорликнинг:

— 398,2 трлн сўми тадбиркорлар ҳиссасига;

— 230,8 трлн сўми аҳоли ҳиссасига тўғри келади.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан аҳолининг кредит қарздорлиги 40 трлн сўмдан ортиққа кўпайган.

Умумий кредитлар ҳажмининг 417,2 трлн сўми давлат банклари, 211,7 трлн сўми эса хусусий банклар томонидан ажратилган.

Кредитлаш ҳажми бўйича мутлақ етакчи — Тошкент шаҳри. Пойтахтдаги умумий кредит қарздорлиги 290 трлн сўмдан ошиб, республика бўйича жами кредитларнинг 46 фоизидан кўпроғини ташкил этган. Шундан 68,7 трлн сўми аҳоли, 221,2 трлн сўми эса тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади.

Марказий банк маълумотларига кўра, аҳоли кредитларининг энг катта қисми ипотека кредитлари ҳиссасига тўғри келади — 83,8 трлн сўм.

Шунингдек:

— микрозаймлар — 50 трлн сўм;

— микрокредитлар — 44,3 трлн сўм;

— автокредитлар — 39,6 трлн сўм.

Таълим кредитлари ҳажми 6,9 трлн сўмни ташкил этган бўлса, истеъмол кредитлари 515 млрд сўмга тенг бўлган.

280
0

Комментарии