• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 июня 10:46

Бухорода Россия армияси сафида Украинага қарши урушда қатнашган эркак 3,5 йилга қамалди

32 ёшли фуқаро 2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йиллик шартнома имзолаб, ҳарбий хизматга кирган. Шу билан 2025 йил октябрда Ўзбекистонга қайтиб келган.

337
0
Иллюстрация

Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи 32 ёшли фуқаро Россия Қуролли кучлари билан шартнома тузиб, Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этгани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Когон шаҳар судининг ҳукмида айтилган.

Суд материалларига кўра, М.Б. 2024 йил май ойида Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йиллик шартнома имзолаб, ҳарбий хизматга кирган. У Владивосток, Запорожье вилояти ва Новополь ҳудудларида бўлиб, Украинага қарши урушда иштирок этган. Уруш вақтида жароҳат олган фуқаро 2025 йил октябрь ойида Ўзбекистонга қайтиб келган.

Терговда унинг Россия армияси ҳарбий кийимида тушган фотосуратлари, Россия Мудофаа вазирлиги билан тузган шартномаси ҳамда бошқа далиллар ўрганилган. Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган.

Суд уни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми ва 154-1ғмоддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топди. Дастлаб 3 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди, кейин эса жазоларни қисман қўшиш орқали унга узил-кесил 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Жазо умумий тартибли колонияда ўталади.

337
0

Комментарии