• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 июня 10:26

13–15 июнь кунлари тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи эълон қилинди

9 та вилоятда 13–15 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб республиканинг қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

48
0

Ўзгидромет хабарига кўра, хавфли ҳудудлар қаторига Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор туманлари киритилган.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида сел келиш хавфи мавжуд.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон, Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида ҳам сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари ҳам хавфли ҳудудлар қаторида қайд этилган.

Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон, Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари, Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ҳам сел келиши эҳтимоли бор.

Мутасаддилар тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.

48
0

Комментарии