• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 июня 12:11

Қашқадарёда 3 ёшли бола боғча транспорт воситасида қолиб кетиб, вафот этди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

496
0
uznews.uz

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 3 ёшли тарбияланувчининг фожиали тарзда вафот этиши ҳолати юз берди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги изоҳ берди.

Маълум қилинишича, тумандаги "Зафар" маҳалласи ҳудудида фаолият юритган якка тартибдаги тадбиркорга тегишли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қатновчи 3 ёшли бола муассаса транспортида унутиб қолдирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 4 июнь куни муассасага олиб келинган тарбияланувчи транспорт воситасида қолдириб кетилган. Муассаса ходимларининг эътиборсизлиги ва совуққонлиги оқибатида бола автотранспорт ичида вафот этган.

Қайд этилишича, таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлар болаларни автотранспорт воситаларида ташиш қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан мунтазам огоҳлантириб келинган. Бироқ белгиланган талабларга амал қилинмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ушбу муассаса фаолиятини юритган якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган тегишли битимлар бекор қилинган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, воқеага дахлдор барча масъул шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.

496
0

Комментарии