• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июня 11:08

Икки ҳудудда коррупцияда гумонланган профилактика инспекторлари қўлга олинди — видео

Самарқандда инспектор собиқ ИИБ ходимини хизматга тиклаб беришни ваъда қилиб 7 минг доллар олган бўлса, Наманганда эса аризани яшириш ва қорамолни ноқонуний ўтказишга ёрдам бериш учун пул талаб қилган.

86
0
Видеодан кадр

Навоий вилояти бўйича ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳар ИИБ профилактика инспекторининг ноқонуний фаолияти фош этилди.

Аниқланишича, инспектор таниш мансабдор шахслари орқали собиқ ички ишлар органи ходимини хизматга қайта тиклаб беришни ваъда қилиб, 7 минг доллар олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яна бир ҳолатда Наманган вилоятининг Чуст тумани ИИБ профилактика инспектори фуқародан унга нисбатан келиб тушган аризани кўриб чиқмаганини айтиб, 2 минг доллар талаб қилган. Шунингдек, у жорий йил февраль ойида мазкур фуқародан 700 доллар олгани маълум бўлган.

Инспектор қолган 1300 доллар ҳамда қорамолни Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегараси орқали ноқонуний ўтказишга кўмаклашиш учун яна 2 минг доллар талаб қилган. Шу тариқа унинг умумий талаби 3300 долларни ташкил этган.

ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВнинг Ўз хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у пулни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ва 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

86
0

Комментарии