• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июня 11:07

Ўтган бир йилда улушли қурилишда иштирок этган қарийб 3 минг фуқаро 668 млрд сўм зарар кўрган

Мамлакатда шаҳарсозлик нормаларини бузганлик учун жарималарни ошириш ва улушли қурилиш тўғрисида алоҳида қонун қабул қилиш режалаштирилмоқда.

85
0
prezident.uz

Шавкат Мирзиёев урбанизация ва шаҳарсозлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга бағишланган тақдимот билан танишди.

Унда мамлакатда улушли иштирок асосида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ҳажми сезиларли ошгани қайд этилди.

Бундай уйлар қурилиши 2,5 баробарга кўпайиб, ўтган йили 11 миллион квадрат метрдан ошган. Шу билан бирга, улушли уй-жой қурилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сони ҳам ортиб борган. Фақат ўтган йилнинг ўзида қарийб 3 минг нафар фуқарога 668 млрд сўм миқдорида зарар етказилган.

Шу муносабат билан улушли қурилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда улушли қурилиш лойиҳаларини янги ёндашувлар асосида тартибга солиш, фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш ва қурилиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш назарда тутилган.

Тақдимотда шаҳарсозлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Қайд этилишича, ноқонуний ва ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш, қурилиш муддатларини сунъий равишда чўзиш ҳамда ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш каби муаммолар сақланиб қолмоқда.

2025 йилда 1 952 та ноқонуний қурилиш аниқланган. Амалдаги жарималар етарлича тўсқинлик қилмаётгани сабабли, мазкур ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкцияларни кучайтириш таклиф этилмоқда.

85
0

Комментарии