• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 июня 10:39

Жалолиддин Машарипов белидаги "грыжа" сабаб ўйинларда қатнашмаслиги мумкин

Футболчи АҚШдаги йиғин давомида бел қисмидаги оғриқлар сабаб машғулотлар ва ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборди.

173
0

ЎФА хабарига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов АҚШдаги йиғин давомида бел қисмидаги оғриқлар билан боғлиқ муаммо туфайли сўнгги машғулотларда, шунингдек, Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этмади. 

Маълум қилинишича, сўнгги ҳафталарда футболчининг бел қисмида оғриқлар кузатилган. Дори-дармонлар ва физиотерапия муолажалари орқали унинг аҳволи яхшиланган.

Бироқ кейинчалик оғриқлар яна қайта безовта қила бошлаган. Ўтказилган МРТ текшируви натижаларига кўра, унда умуртқалараро диск чурраси (межпозвоночная грыжа) қайта хуруж қилгани аниқланган.

Айни пайтда футболчининг соғлиғи бўйича миллий жамоа тиббий штаби томонидан зарур ишлар олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан якуний тиббий хулосалар олингандан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилди.

173
0

Комментарии