• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 июня 09:56

Блогер Jasjan Москва метросида "пранк" видеолар олгани учун қўлга олинди — видео

Пойтахт аэропортларидан бирида Россияни тарк этишга уринган вақтида ушланган блогерга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

406
0
Видеодан кадр

Jasjan тахаллуси билан танилган можаро марказидаги блогер Жасурбек Шодиев Москва метросида йўловчиларни атайлаб жанжалга тортиш ва безовта қилишга қаратилган саҳналаштирилган видеолар суратга олган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Irina Volk маълум қилди.

«Ҳамкасбларим метрода провокацион видеоларни эълон қилган чет эл фуқаросининг шахсини қисқа муддатда аниқлаб, уни Россияни тарк этишга уринган пайтда Москванинг халқаро аэропортларидан бирида қўлга олди», — дейилади хабарда.

Сўроқ вақтида блогер Москвага айнан контент суратга олиш мақсадида келганини билдирган.

«Бу видеолар саҳналаштирилган эди. Мен бундан пул ишламоқчи бўлдим. Бу ерда бундай қилиш мумкин эмаслигини билмасдим», — деган у.

Ушланган шахсга нисбатан Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.1-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Унинг якунларига кўра тегишли процессуал қарор қабул қилинади.

406
0

Комментарии