• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 4 июня 18:34

Наманганда жиноят ишини ёпиш учун $40 минг талаб қилган терговчи ушланди

Терговчи ва 20 ёшли гумонланувчининг оиласи ўртасида воситачилик қилган адвокат ҳам қўлга олинган.

266
0
Видеодан кадр

ДХХ ходимлари томонидан Наманган вилояти Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда терговчи ва адвокат қўлга олинди.

Маълум бўлишича, вилоят ИИБ Тергов бошқармаси терговчисининг иш юритувида Чуст туманида яшовчи 20 ёшли фуқарога нисбатан жиноят иши бўлган. Терговчи ишга алоқаси бўлмаган адвокат орқали ишни тугатиш учун 40 минг доллар талаб қилган.

Адвокат гумонланувчининг отасидан талаб қилинган суммани олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Сўнгра терговчи адвокатдан 30 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда терговчига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш), адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 212-моддаси (Пора олишда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Иккаласига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

266
0

Комментарии