• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 мая 16:42

Тошкент аҳолиси чанғ тўзонлари ва ҳаво сифати ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирилмоқда

Нафас йўллари касалликлари, аллергия ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолари бор фуқаролар эҳтиёт чораларига амал қилишга чақирилди.

1755
0
uznews.uz

Пекин ва Саудия Арабистонидаги Жаҳон метеорология ташкилотининг қум ва чанғ бўронлари бўйича минтақавий марказлари ҳамда Ўзгидромет прогнозларига кўра, эртага ғарбдан нам ҳаво массалари Тошкент ҳудудига кириб келишидан олдин қисқа муддатли чанғ тўзонлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, кун давомида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол асосан ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади, айрим вақтларда 10–12 метр/секундгача, баъзи жойларда эса 15 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Шамол кучайиши ортидан айрим ҳудудларда чанғ тўзонлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, атмосфера ҳавосида, айниқса PM10 майда чанғ заррачалари миқдори қисқа муддатга ошиши эҳтимоли бор.

«Ушбу ҳолат қисқа муддатли бўлиб, ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келиши ва ёғингарчилик ҳисобига атмосфера ҳавоси босқичма-босқич тозаланиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Мутахассислар, айниқса нафас йўллари касалликлари, аллергия ва юрак-қон томир касалликлари бор фуқароларга эҳтиёт чораларига амал қилишни тавсия қилди. Зарурият бўлмаса, очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик, эшик ва деразаларни ёпиқ сақлаш ҳамда имкониятдан келиб чиқиб ниқоб тақиш тавсия этилди.

1755
0

Комментарии