Шу мақсадда «InFinBank» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан уч томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Ташаббус доирасида банк кўмагида 18 та туманда оғир ижтимоий шароитда яшаётган 101 та ёш оила учун янги 3 хонали хусусий ҳовли уйлар қурилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳа InfinBANK нинг аҳолини қўллаб-қувватлаш, ҳудудлар ривожига ҳисса қўшиш ва ижтимоий масъулият тамойилларини амалда рўёбга чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатларининг муҳим қисмидир.
Янги уйлар замонавий инфратузилма, зарур маиший қулайликлар ва қуёш панеллари билан таъминланади. Банк мазкур лойиҳа орқали нафақат уй-жой масаласини ҳал этишга, балки энергия самарадорлиги, экологик ечимлар ва оилалар учун қулай яшаш муҳитини шакллантиришга ҳам ҳисса қўшади.
InfinBANK, Жўқорғи Кенгес ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари ушбу ҳамкорлик ёшларни қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга амалий ёрдам кўрсатиш йўлидаги муҳим қадам эканини таъкидладилар.
Уйларни жорий йил 30 июнь – Ёшлар кунига фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Комментарии