• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 мая 11:33

Наманганлик 93 ёшли аёлга туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштирилди

Наманган вилоятининг Чуст туманида Купайсин момо Сотиболдиеванинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотлар тикланиб, унга тегишли гувоҳнома расмийлаштирилди.

219
0
Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги хабарига кўра, фуқаро ҳуқуқий муаммо билан туман адлия бўлимига мурожаат қилган. Ўрганишлар давомида аёл 1933 йилда туғилгани, аммо ФҲДЁ архивларида унинг туғилганлиги ҳақида маълумот мавжуд эмаслиги аниқланган.

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Купайсин момо ёшлигидан 2 март санасини туғилган куни сифатида нишонлаб келган. Бу санани унга ота-онаси айтган. 1951 йилда унга қизлик фамилияси билан туғилганлик маълумотномаси берилган. Кейинчалик турмуш қургач, фамилиясини Сотиболдиевага ўзгартирган ва шу асосда турли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Бироқ фуқаролик паспортида туғилган ой ва сана кўрсатилмагани сабабли у турли муаммоларга дуч келган. Шундан сўнг туман адлия бўлими фуқаронинг туғилганлик фактини белгилаш бўйича Чуст туманлараро фуқаролик судига даъво аризаси киритган.

Суд Купайсин момо Сотиболдиеванинг 1933 йил 2 март куни туғилгани ҳақида қарор чиқарган. Шундан кейин унга қизлик фамилияси — Купайсин Ташмирзаева номи билан туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштириб берилган.

219
0

Комментарии