• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 мая 16:04

Ўзбекистонда бир кунда икки марта зилзила содир бўлди

Бухорода бугун 2 баллик зилзила қайд этилди.

355
0
ФВВ

21 май куни Бухоро вилоятида икки марта зилзила кузатилди.

Биринчи зилзила соат 12:29 да содир бўлган. Сейсмологик маълумотларга кўра, зилзила магнитудаси 3,4 ни ташкил этган, чуқурлиги эса 10 км бўлган. 

Зилзила эпицентри Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳудудида, Тошкентдан 525 км жануби-ғарбий масофада жойлашган. Ўзбекистон ҳудудида зилзила Газли шаҳрида 2 балл куч билан сезилган. Эпицентргача бўлган масофа 31 кмни ташкил этган.

Шу куни соат 15:47:03 да ушбу ҳудудда яна бир зилзила қайд этилди.

Иккинчи зилзиланинг магнитудаси 3,8, чуқурлиги эса 10 км бўлган. Эпицентр яна Жондор тумани ҳудудида, Тошкентдан 524 км жануби-ғарбий масофада жойлашган.

Бу сафар зилзила Газли шаҳрида 2-3 балл, Пешку туманида эса 2 балл куч билан сезилган. Эпицентргача бўлган масофа мос равишда 32 км ва 40 кмни ташкил қилган.

355
0

Комментарии