• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 мая 16:30

10 кун ичида максимал жарима балли тўплаган ҳайдовчилар сони икки баробардан зиёд ошди

Жарима баллари лимитидан ошган ҳайдовчилар суд орқали ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Қайта гувоҳнома олиш учун улар мажбурий ўқув курсларини ўтаб, назарий ва амалий имтиҳонларни қайта топшириши керак бўлади.

189
0
uznews.uz

19 май ҳолатига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 12 баллдан ортиқ жарима балли тўплаган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошев маълум қилди.

12 балл тўплаган ҳайдовчилар суд тартибида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Амалдаги тартибга мувофиқ, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқаролар гувоҳномани қайта олиш учун мажбурий ўқув курсларини ўташи ҳамда назарий ва амалий имтиҳонларни янгидан топшириши лозим.

Бунда назарий имтиҳон 50 та саволдан иборат бўлиб, камида 46 тасига тўғри жавоб бериш талаб этилади.

Аввалроқ, 8 май ҳолатига кўра, 12 балл тўплаган ҳайдовчилар сони 49 нафар экани хабар қилинган эди. Бундай ҳолатлар энг кўп Тошкент шаҳри, шунингдек, Фарғона ва Бухоро вилоятларида қайд этилган.

Тўпланган жарима баллари сонини ЙҲХБнинг SafeRoad мобил иловасидаги профиль бўлими орқали билиш мумкин.

189
0

Комментарии