• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 18 мая 16:22

Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди

"Истанбул Башакшеҳир" ва Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг кўп гол урган футболчисига айланди.

415
0

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшеҳир" таркибида ўз ҳисобига 22 та гол ёзиб қўйди. Тўпурарлар пойгасида унга рақиблик қилган "Трабзонспор" ҳужумчиси Пол Онуачунинг ҳисобида ҳам шунча гол мавжуд, бироқ нигериялик футболчи голларининг 6 тасини пенальтилардан урганлиги сабабли тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, Шомуродов 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди ва "гол+пас" тизими бўйича чемпионатнинг энг яхши футболчисига айланди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори EA FC 26 версияси бўйича 2025/26 йилги Туркия чемпионатининг рамзий терма жамоасига киритилди. Якуний карточкада ўзбекистонлик ҳужумчи 93-рейтингга эга бўлди.

Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни "Фенербахче" ҳужумчиси Марко Асенсио эгаллади, у 11 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширган.

415
0

Комментарии