• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 мая 12:42

Рақобат қўмитаси учта давлат идорасининг 23 млрд сўмлик тендерларида қонунбузилишларни аниқлади

Қонунбузилишлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказилган тендер ва танлов савдоларида аниқланган. Масъул шахсларга нисбатан чоралар кўрилади.

137
0
uznews.uz

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси давлат харидлари жараёнларини шаффофлик ва ҳалол рақобатни таъминлаш мақсадида таҳлил қилди.

Текширувлар натижасида қуйидаги тендерларда рақобатни чекловчи ёки чекланишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган:

• Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган умумий қиймати 9,1 млрд сўмдан ортиқ бўлган 6 та тендерда;

• Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказилган умумий қиймати қарийб 8 млрд сўмлик 6 та тендерда;

• Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган умумий қиймати 6,7 млрд сўм атрофида бўлган 10 та танлов савдосида.

Қўмита махсус комиссияси томонидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларини бузиш аломатлари бўйича ишлар қўзғатилган.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида такрорланишига йўл қўймаслик бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган.

Бундан ташқари, буюртмачи ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланиб, тегишли материаллар суд органларига юборилган.

137
0

Комментарии