• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 мая 16:34

"Банкомат пул чиқармаса, бу «техник хато» эмас" — Марказий банк

Марказий банк банклар, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторлари банкоматлар ҳамда банк карталари билан боғлиқ муаммоларга ёндашувни ўзгартириши кераклигини билдирди.

82
0
uznews.uz

Марказий банк банкоматлар фаолиятини яхшилаш ва мижозлар мурожаатларини тезроқ ҳал этиш бўйича тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари иштирокчиларига тавсиялар берди.

Ҳужжатда банк картасидан маблағ ечиб олиниб, аммо нақд пул берилмаган ҳолатлар, маблағни қайтаришдаги узоқ кечикишлар ёки сервис комиссияларининг ушлаб қолиниши иккинчи даражали техник носозлик сифатида эмас, балки фуқароларнинг мулкий манфаатларига дахл қилувчи масала сифатида баҳоланиши кераклиги таъкидланган.

Марказий банк бундай мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш зарурлигини қайд этган. Шунингдек, муаммони видеокузатув ёзувлари, операция журналлари ёки инкассация ҳужжатлари орқали тасдиқлаш мумкин бўлса, мижозларни банк офисларига қайта-қайта чақирмаслик тавсия қилинган.

Шу билан бирга, банкларга:

— комиссиялар ҳақида мижозларни олдиндан хабардор қилиш; — хато ечилган маблағларни тезроқ қайтариш; — асоссиз ушлаб қолинган комиссияларни автоматик тарзда қайтариш; — банкоматлар барқарор ишлашини таъминлаш ва эски қурилмаларни модернизация қилиш тавсия этилди.

Марказий банкка кўра, банкоматлар инфратузилмасини ривожлантириш фақат қурилмалар сонини кўпайтириш билан эмас, балки мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш билан ҳам намоён бўлиши керак.

82
0

Комментарии