• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 15 мая 11:34

Қирғизистон билан чегарада 3,3 миллиард сўмлик кучли таъсир қилувчи моддалар топилди - видео

30 мингдан ортиқ "Регапен" ва "Тропикамид" дори воситалари солинган қоплар чегарада қолдирилган, ҳозирда уларнинг эгалари қидирилмоқда.

3398
0
Видеодан кадр

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида кучли таъсир қилувчи моддалар контрабандаси ҳолати аниқланди.

Хусусан, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг Фарғона тумани ҳудудидан ўтган қисмида номаълум шахслар томонидан қўшни республикадан ноқонуний олиб кирилгандан сўнг қолдирилган 3 та қоп аниқланди.

Уларда 30 660 дона кучли таъсир қилувчи "Регапен" ва 925 дона дори воситалари бўлган. Умумий қиймати 3 млрд 297 млн сўм бўлган "Тропикамид.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми (контрабанда) ва 251-1-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар бўлмаган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд бундай моддалар ёки заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ноқонуний юк эгаларини аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

3398
0

Комментарии