Президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Нарматов Беҳзот Раҳматуллаевич тайинланди.
Тегишли фармонни давлат раҳбари имзолаганини президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Тайинловга қадар Беҳзот Нарматов Президент администрациясининг нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича Лойиҳа офисида сектор мудири лавозимида фаолият юритган.
У турли йилларда Ўзтрансгаз ва Андижаннефть компанияларига раҳбарлик қилган, шунингдек, энергетика вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Комментарии