• 11 975 сум
    -98.06
  • 14 021 сум
    -113.6
  • 163 сум
    -1.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 975 сум
    -98.06
  • 14 021 сум
    -113.6
  • 163 сум
    -1.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 мая 11:02

Жанубий Кореяга ишга юбораман деб одамлардан 90 млн доллар йиғганлар қўлга олинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ ходимлари ва хусусий бандлик агентликлари фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема ташкил қилди.

182
0
Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ мансабдор шахслари, хусусий бандлик агентликлари ва бошқа шахслардан иборат жиноий гуруҳ фош этилди.

Аниқланишича, ушбу шахслар фуқароларни Кореяга меҳнат мигранти сифатида юборишни ваъда қилиб, коррупцион схемани йўлга қўйган.

Қўлга олинганлар 35 нафар фуқародан ноқонуний равишда жами 263,5 минг доллар олган.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, жиноий гуруҳ расмий тўловлардан ташқари, фирибгарлик йўли билан фуқаролардан 7 минг доллардан 12 минг долларгача пул йиғиб келган. Ноқонуний ўзлаштирилган маблағларнинг умумий миқдори қарийб 90 млн долларни ташкил этган.

Ҳозирда Кореяга ишга юборилмаган 600 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаатлари асосида етказилган зарар миқдори аниқланмоқда ва уни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, собиқ амалдорлар ва бошқа шахслар 230 нафар фуқарони Кореяга юборишни ваъда қилиб 580 минг доллар, Кореяга юборилган 1 000 нафар фуқародан эса 5,6 млн доллар олгани маълум бўлди. Умумий ҳисобда улар 45 млн доллар қўлга киритган.

Мазкур уюшган жиноий гуруҳ фаолиятидан жабр кўрган фуқаролар ва тадбиркорлардан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг 71-233-10-07 ишонч телефони орқали мурожаат қилиш сўралди.

182
0

Комментарии