Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида жойлашган «Авиасозлар» бозори ҳудудидаги савдо расталари бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги изоҳ берди.
«Амалга оширилаётган ишлар бозорнинг расмий савдо расталарига тааллуқли эмас. Гап бозор атрофи ҳудудларида ташкил этилган тартибсиз савдо ҳақида кетмоқда», — дейилади маъмурият хабарида.
Таъкидланишича, айрим фуқаролар ушбу ҳудудда тегишли рухсатномаларсиз ҳамда санитария-эпидемиология талабларини бузган ҳолда мева-сабзавот савдоси билан шуғулланган.
Ҳозирда ҳудудни тартибга келтириш, ноқонуний савдо нуқталарини бартараф этиш ҳамда тадбиркорларни махсус ажратилган савдо жойларига жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
«Бозорнинг асосий қисми одатдагидек фаолият юритишда давом этмоқда», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Комментарии