• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 мая 17:02

BP Ўзбекистондаги нефть-газ блокларининг 40 фоиз улушини қўлга киритди

Лойиҳа Қорақалпоғистоннинг Устюрт минтақасидаги олтита нефть-газ блокини қамраб олади ва SOCAR ҳамда Ўзбекнефтгаз билан ҳамкорликда амалга оширилади.

244
0
Энергетика вазирлиги

BP халқаро компанияси “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги” доирасида Устюрт ҳудудидаги маҳсулот тақсимоти битимига қўшилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур битим Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт минтақасида жойлашган Бойтерак, Теренгқудуқ, Бирқори, Ҳарой, Қорақалпак ва Қулбой блокларини қамраб олади.

Битим Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон нефть ва гази – 2026” халқаро конференцияси доирасида имзоланди. Маросимда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Ўзбекнефтгаз бошқарув раиси Абдуғани Сангинов, Озарбайжоннинг SOCAR президенти Ровшан Нажаф ҳамда BP компаниясининг Озарбайжон, Грузия ва Туркия бўйича минтақавий президенти Джованни Кристофоли иштирок этди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа BP компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи ташаббуси бўлиб, у “Ўзбекнефтгаз” ва SOCAR билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Катта ресурс салоҳиятига эга бўлган ушбу лойиҳа геологик-қидирув ишларини олиб бориш, нефть-газ ресурсларини ўзлаштириш ҳамда узоқ муддатли иқтисодий манфаатлар яратишга қаратилган. Шунингдек, маҳсулот тақсимоти битими BP компаниясининг қидирув лойиҳалари портфелини кенгайтириш ва узоқ муддатли ўсиш стратегиясининг муҳим қисми сифатида баҳоланмоқда.

Битимдаги улушлар қуйидагича тақсимланган:

— BP компанияси — 40%;

— SOCAR компанияси — 30%;

— “Ўзбекнефтгаз” АЖ — 30%.

Эслатиб ўтамиз, мазкур маҳсулот тақсимоти битими дастлаб 2025 йил 24 июль куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва SOCAR ўртасида имзоланган эди. Ҳозирда лойиҳа биринчи босқичда бўлиб, оператор сифатида SOCAR сейсмик-қидирув ишларини олиб бормоқда.

Маълумот учун, BP — дунёдаги энг йирик энергетика корпорацияларидан бири саналувчи Британия нефть-газ компанияси ҳисобланади. Компания нефть ва газ қидируви ҳамда қазиб олиш, ёқилғини қайта ишлаш ва турли давлатларда энергетика лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади. BP 60 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади ва жаҳон нефть-газ бозорининг энг йирик иштирокчиларидан бири ҳисобланади.

244
0

Комментарии