Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан давлат олий таълим муассасаларига киришга тавсиянома бериш жараёни бошланди.
Асосий талаблар:
Ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлиш;
Мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиш; (олий таълим олмаган (бакалавр дипломи йўқ) бўлиш талаб этилади)
Тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат ОТМларига алоҳида 500 та квота ажратилади.
Номзодлар имтиҳон топширадилар ва баллар кетма-кетлиги бўйича энг юқори натижа кўрсатган 500 нафар хотин-қиз талабаликка қабул қилинади.
Аризалар 1 июнга қадар қабул қилинади. Тавсиянома 3 йил муддатга берилади ва фақат бир марта ўқишга кириш учун амал қилади. Имтиёз хорижий, нодавлат ва ҳарбий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди. Аризаларни my.gov.uz орқали онлайн топширса бўлади.
Комментарии