• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 мая 10:57

Ҳафта давомида ҳарорат +38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзгидромет ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

262
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида, шунингдек республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати 25-28 даража атрофида, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 30-33 даражагача бўлади.

Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундан кунга кўтарилади. 15 май кунига келиб кундузи ҳаво 32-35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 36-38 даражагача исийди.

Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда 12-15 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 12-майда 25-27 даража бўлади, 13-15-майда 32-34 даражагача кўтарилади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.

262
0

Комментарии