• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 мая 14:10

Бухорода ЙҲХБ ходими пиёдалар ўтиш жойида пиёда қизни уриб юборди - видео

Бошқарма воқеага изоҳ берди ва фойдаланувчиларни иш "ёпилган" деган хабарни тарқатмасликка чақирди.

683
0
uznews.uz

Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими пиёдалар ўтиш жойида қизни уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Бухоро вилояти ЙҲХБ ҳодиса юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 27 апрель куни тахминан соат 09:05 да Вобкент тумани И.Бухорий кўчасида содир бўлган. Вилоят ЙҲХБ ходими Ё.М. пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 17 ёшли қизни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида пиёда енгил тан жароҳати олди. Ходим жабрланувчини биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб борди.

Қайд этилишича, ходим хизмат вазифасини бажармаётган, ҳушёр ҳолатда бўлган ва автомобилни бошқариш учун барча зарур ҳужжатларга эга бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вазирлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ушбу ҳодисани "яширишга" ҳаракат қилинаётгани ҳақидаги асоссиз хабарларни тарқатмасликка чақирди. Ёлғон маълумот тарқатган фуқарога нисбатан текширув ўтказилмоқда.

683
0

Комментарии