• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 4 мая 13:31

Бу ҳафта ҳарорат +35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

360
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, душанба куни кундузи республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +23...+26 даражани ташкил этади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши, ҳарорат +27...+32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

5-7 май кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

8 май куни республиканинг жанубий ва шарқий вилоятларидан ташқари айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 5-8 май кунлари ҳарорат кечалари аста-секин +17...+20 даражагача, кундуз кунлари +32...+35 даражагача, жанубда +38 даражагача кўтарилади.

6-7 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 8 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 4, 5, 8 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, 4 майда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

360
0

Комментарии