• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 29 апреля 17:49

Синоптиклар май ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди

Бу йил баҳорнинг сўнгги ойида ҳаво ҳарорати +13 дан +38 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

391
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бу йил май ойи беқарор об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда республика ҳудудида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади ва кучли шамол эсади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечаси +13...+18 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Кейинчалик ой охиригача ҳарорат кечаси +13...+18 даражадан +18...+23 даражагача, кундузи +25...+30 даражадан +30...+35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+38 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Бу даврнинг айрим кунларида баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади. 2026 йил май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёрдан 1,5-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.

391
0

Комментарии