Ҳаж зиёрати мавсуми 2 майдан 18 майгача давом этади, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Зиёратчилар Мадина шаҳрига тўғридан тўғри авиақатновлар орқали жўнаб кетишади. Парвозлар республикадаги 9 та шаҳар — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганчдан амалга оширилади.
Авиақатновларни Флядеал амалга оширади, зиёратчиларни ватанга қайтариш эса Узбекистан Аирwайс томонидан таъминланади.
Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган илк ишчи гуруҳлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда зиёратчилар учун меҳмонхоналарда, шунингдек Мина водийси ва Арафат водийсида шароитларни тайёрлаш ишларини олиб бормоқда.
Комментарии