• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 апреля 11:42

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди — 14%

Регуляторга кўра, амалдаги пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш инфляциянинг барқарор пасайиши ва инфляцион кутилмаларни чеклашга хизмат қилади.

287
0
uznews.uz

29 апрель куни Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви йиғилишида асосий ставка йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ҳисоботда қайд этилишича, умумий инфляция пасайишда давом этмоқда. Прогнозларга кўра, йил охирига бориб у 6,5% атрофида шаклланиши кутилмоқда. Бироқ ташқи омиллар таъсири кучайиши фонида инфляциянинг пасайиш суръати секинлашган.

Иқтисодий фаоллик ошиши, жами талабнинг юқори даражада сақланиши ҳамда ташқи иқтисодий муҳитдаги ноаниқликлар шароитида инфляцияни 5%лик мақсад даражасига барқарор тушириш учун қатъий пул-кредит сиёсатини сақлаб қолиш зарур деб топилган.

Март ойида йиллик инфляция 7,1%гача пасайиб, прогноз доирасида шаклланган. Бу асосан ўтган йилдаги юқори база таъсирининг тугаши билан изоҳланади. Базавий инфляция эса 5,7%ни ташкил этган. Шу билан бирга, инфляцион кутилмалар пасайишда давом этаётган бўлса-да, ҳали ҳам прогноз кўрсаткичларидан юқори шаклланмоқда.

Сўнгги ойларда инфляциянинг кенг қамровли пасайиши секинлашгани иқтисодиётда инфляцион босим сақланаётганини кўрсатади.

Янгиланган прогнозларга кўра, 2026 йил якунида инфляция 6,5% атрофида бўлиши кутилмоқда.

Жорий йил И чорагида иқтисодий фаоллик тезлашиб, ялпи ички маҳсулот реал ҳисобда 8,7%га ўсган. Хизматлар, қурилиш ва савдо соҳаларидаги фаоллик ошиши иқтисодиётда талаб омиллари устунлигини кўрсатмоқда.

Инвестициялар оқими, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг барқарор ўсиши келгуси чоракларда ҳам иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлайди. Шу асосда 2026 йил учун иқтисодий ўсиш прогнози 7–7,5%га оширилган.

Ташқи иқтисодий муҳитда геосиёсий кескинликлар кучайиши нефть ва озиқ-овқат нархларининг ўсиш хавфини оширмоқда. Бу эса логистика ва транспорт харажатлари ортиши билан бирга ички инфляцияга қўшимча босим бериши мумкин.

Шу билан бирга, асосий савдо ҳамкорлар валюталарининг мустаҳкамланиши, олтин нархларининг юқори даражада сақланиши, экспорт тушумлари ва пул ўтказмалари ўсиши ички валюта бозорида таклифни қўллаб-қувватламоқда.

Иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғармага мойиллигини ошириб, кредитлаш суръатларининг меъёрий даражада бўлишига хизмат қилмоқда.

Марказий банк пул-кредит сиёсати инфляцияни 5%лик мақсад даражасига тушириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини сақлашга қаратилган ҳолда давом эттирилади.

287
0

Комментарии