• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 апреля 10:35

Ўзбекистонда бир чоракда иш давомида 62 киши ҳалок бўлди

2026 йилнинг дастлабки уч ойи меҳнат фаолиятидаги бахтсиз ҳодисалар статистикаси эълон қилинди. Энг кўп ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида қайд этилган.

283
0
uznews.uz

2026 йил I чорагида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 198 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Ушбу ишлаб чиқаришдаги ҳолатлар натижасида 62 нафар киши ҳалок бўлган, 146 нафар оғир тан жароҳати олган, 15 нафар эса енгил жароҳатланган. Жами жабрланганлар сони 223 нафарни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп бахтсиз ҳодисалар Тошкент шаҳрида (44 та) ва Сурхондарё вилоятида (36 та) қайд этилган. Шунингдек, Тошкент вилоятида 29 та, Навоий вилоятида 18 та ҳолат кузатилган. Энг паст кўрсаткичлар Хоразм вилоятида ва Жиззах вилоятида — ҳар бирида 5 тадан қайд этилган.

Тармоқлар кесимида бахтсиз ҳодисаларнинг асосий қисми саноат соҳасига (71 та) ва қурилиш тармоғига (54 та) тўғри келган. Қолган ҳолатлар қишлоқ ва сув хўжалигида (9 та), транспортда (8 та), савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида (8 та), соғлиқни сақлашда (4 та) ҳамда таълим соҳасида (6 та) кузатилган.

283
0

Комментарии