• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 апреля 09:50

Дачаларни ноқонуний ижарага берганлар ҳақида хабар қилганларга мукофот берилади

Дачаларни ижарага бериш талабларини соддалаштириш ва уларни ҳисобга олиш учун ягона рақамли платформа жорий этишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилди.

502
0
uznews.uz

Солиқ қўмитаси туризм соҳасида уй-жой ижараси бозорини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, ҳар ким ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.

Қуйидаги ўзгаришлар таклиф этилмоқда:

— ижарага берилаётган туристик дала ҳовлилар ортиқча лицензия ва рухсатномаларсиз расмий ҳисобга олинади;

— бундай турар-жойлар учун туристик йиғим тўлаш талаб этилмайди;

— аҳоли учун ҳақиқий нархларни кўриш имконини берувчи ягона онлайн платформа яратилади;

— ижарага бериш тўғрисидаги маълумотлар ортиқча қоғозбозликларсиз рақамли сервислар орқали автоматик тарзда узатилади;

— турар-жойни ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари ҳақида хабар берган шахсларга жариманинг 30 фоизигача миқдорда рағбат пули берилади.

502
0

Комментарии