• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 апреля 10:27

Ўзбекистон Гвинея-Бисау билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ғарбий Африкада жойлашган Гвинея-Бисау Республикаси Ўзбекистон икки томонлама алоқалар йўлга қўйган 168-давлатга айланди.

295
0
"Дунё"

Дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике Нью-Йорк шаҳрида имзоланди. Ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳамда Гвинея-Бисаунинг БМТдаги миссияси раҳбари Самба Сане имзолаган.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирган.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш ва икки томонлама муносабатларнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаб топиш бўйича келишувга эришилди.

295
0

Комментарии