• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 апреля 10:52

Қимматбаҳо тошларни ноқонуний муомалага киритиш учун 1 йилгача қамоқ жорий этилмоқда

Қимматбаҳо тошлар ва металлларни ноқонуний сотиб олиш ва сотиш учун жавобгарлик кучайтирилди. Шунингдек, жиноий жавобгарликни қўллашда ушбу тушунчаларга аниқлик киритилди.

338
0
ngmk.uz

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қимматбаҳо металллар ва қимматбаҳо тошларни ноқонуний равишда сотиб олиш ёки сотиш учун жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддасига асосан, қимматбаҳо металллар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни ноқонуний сотиб олиш ёки сотиш уларни мусодара қилишга, шунингдек 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга олиб келади. Маъмурий қамоқ қўлланилмайдиган шахслар учун эса 10 дан 20 БҲМгача жарима белгиланади.

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик учун аввал маъмурий жазо қўлланган бўлса ва шу каби ҳаракат қайта содир этилса, бу ҳолат жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундай жиноят учун 75 дан 100 БҲМгача жарима, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Шунингдек, Жиноят кодексида қимматбаҳо металллар ва тошлар тушунчасига аниқ таъриф берилди.

Қимматбаҳо металлларга олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар — палладий, иридий, родий, рутений ҳамда осмий киритилади. Улар ҳар қандай кўриниш ва ҳолатда, жумладан қуйма, аффинаж қилинган шаклда, шунингдек хом ашё, қотишма, ярим тайёр маҳсулот, саноат буюмлари, кимёвий бирикмалар ва чиқиндилар таркибида ҳам бўлиши мумкин. Бундан заргарлик буюмлари ва маиший маҳсулотлар ҳамда уларнинг ломлари мустасно.

Қимматбаҳо тошларга эса табиий олмос, ёқут, зумрад, сапфир, александрит ҳамда табиий марварид киради. Улар ҳам хом (табиий) ва ишлов берилган ҳолда бўлиши мумкин. Заргарлик буюмлари ва маиший маҳсулотлар ҳамда уларнинг ломлари бу тоифага киритилмайди.

338
0

Комментарии