• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 апреля 09:16

Ўзбекистонда болаларга қарши жиноятлар учун жазо кучайтирилди

Адлия вазирлиги маълум қилишича, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида қонунчиликка қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

389
0
uznews.uz

Жумладан, вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик материалларни тарқатиш мақсадида сақлаш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Жарима миқдори 20 дан 100 БҲМгача (8,2 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача) этиб белгиланган.

Қайд этилишича, энди фақат тарқатиш эмас, балки бундай материалларни тарқатиш мақсадида сақлашнинг ўзи ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Шунингдек, 16 ёшга тўлмаганларга нисбатан интернет орқали ноўрин хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилди. Агар шахс аввал маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, яна шундай ҳаракатни такрорласа, унга нисбатан жиноий жавобгарлик қўлланилади.

Бунда жазо сифатида:

  • 100 дан 600 БҲМгача жарима;
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
  • ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган.

Вояга етмаганлар иштирокидаги материалларни тайёрлаш, тарқатиш, олиб кириш ёки уларни бундай жараёнларга жалб қилиш эса 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, вояга етмаганлар билан ишлашда уларнинг қонуний вакили иштирок этиши шарт қилиб белгиланди.

Сўроқ ўтказиш муддатлари ҳам аниқ белгилаб қўйилди:

  • 7 ёшгача — 30 дақиқагача (кун давомида 1 соатгача);
  • 7 ёшдан 14 ёшгача — 1 соатгача (кун давомида 2 соатгача);
  • 14 ёшдан 18 ёшгача — 2 соатгача (кун давомида 4 соатгача).

Мазкур ўзгаришлар болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган.

389
0

Комментарии