• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 апреля 10:40

Расман: Ихтиёрий тўлов амалга оширилганда бизнес молиявий жариманинг 50 фоизидан озод этилади

Тадбиркорларга жарима суммасини бир ой ичида 50% ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

357
0
uznews.uz

Ўзбекистонда молиявий жарималарни ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади "молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 1 октябрдан бошлаб ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:

• қарор топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;

• қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш.

Ваколатли органнинг молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарори суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ундирилган маблағлар, шу жумладан жарима ва пеня 15 кун ичида мутаносиб равишда қайтарилиши лозим.

Белгиланган муддатда қайтарилмаган суммага кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун Марказий банк асосий ставкасининг 1/300 қисми миқдорида фоизлар ҳисобланади.

357
0

Комментарии