• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 апреля 12:14

Тошкентда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани учун "Аския" бозори фаолияти тўхтатилди

"Бешқўрғон" бозоридаги йирик ёнғиндан сўнг, ФВВ ходимлари назоратни кучайтирди ва қўшимча текширувлар бошлади.

319
0
Яккасарой туман ҳокимлиги

Пойтахтдаги бир қатор савдо объектларида ўтказилган рейдлар натижасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг жиддий бузилишлари аниқланди.

Хусусан, Мирзо Улуғбек туманидаги "Наврўз" деҳқон бозори, Бектемир туманидаги "Midstroy servis" МЧЖ ва "Қўйлиқ" қурилиш бозори, "Tashkent Trade Center" МЧЖ ва "Абу Сахий" бозори, Учтепа туманидаги "Фарҳод" деҳқон бозорида қонунбузарликлар қайд этилган.

Мутахассислар ушбу бозорларнинг айрим қисмларида электр таъминотини қисман тўхтатишди. Бундан ташқари, "Ўрикзор" савдо мажмуасининг тўққизта блокида электр таъминоти узилган.

Яккасарой туманида жойлашган "Аския" деҳқон бозорида электр таъминоти тўлиқ узилди. Ушбу савдо объекти ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермагани сабабли, унинг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Аниқланган камчиликлар бартараф этилгач, ушбу объектларда электр таъминоти тикланади ва уларнинг фаолияти қайта тикланади.

319
0

Комментарии